. ХАММА ЗАМОНЛАРДА ХАМ ЁШЛАРДАН НОЛИШГАН, БИРОК
ХАММА ЗАМОНЛАРДА ХАМ ЁШЛАРДАН НОЛИШГАН, БИРОК

ХАММА ЗАМОНЛАРДА ХАМ ЁШЛАРДАН НОЛИШГАН, БИРОК

Ёшларимиз кенг фикрли, маънавияти юксак, савияси юкори. Бу фикрлар нечоглик тугри. Нечоглик бу талабларга жавоб беради ёшларимиз. Буниси ноаник. Аммо, уларнинг тинглаётган мусикасидан бу саволларга жавоб изласак, биз анчагина уйга толамиз. Демократия. Фикр эркинлиги, суз эркинлиги, мутлак эркинлиги. Лекин, эркинлик деб хар бало бадтарни кушик килаётганлар ва уларни марок билан, хиргойи килиб тинглаётганларни тушуниш кийин чамамда. Онам айтадилар: «Мен уша йиллари Насиба Абдуллаевани эшитардим. Алла Пугачева, Модерн Талкинг, Боней М лар машхур булган кезлар. Онам шуям кушикми, «тиринг-тиринг» дердилар. Хозир сизлар эшитаётган ашулалар гап-сузга ухшайди…» Хамма замонда хам ёшлардан нолишган. Кунгиллари тулмаган. Бугунги кушиклар жимжимадор клиплар, онам айтган «Дикс-дакс» мусикалар панасида сузларни бекитаётган булса, бизда, ёшларда айб нима?!

Кушиклар шеърлардан яраларди, адашмасам. Хозир хам шундайми?! Агар шеър булса, жуда гализ ахволда: вазн булса, кофия, кофия булса вазндан дарак йук… Бугунги узбек эстрадаси кузга куринганлар ва кузга куринолмаётган (кузга куринса таёкостида колиб, бели синадиган ва ёки танкидлар белини букадиган)ларга булинади. Ёхуд куйловчи ва гапирувчилармикан?! Шу десангиз, телефоним (техникада) bikfvfq колиб, жиянимдан телефонини олиб турдим. Кушик эшитиш билан марок олганим боисми, тарки одат-амри махол-кушик куйдим. Аваз, Субхон, Диор, Шахбоз Навруз, Шахруз Абадия каби «хушовоз хонандалар» ва Уммон, Арк, Маъно, Армон, Bad boy сингари «сохирнафаслар»… Рости, шуларнинг купчилигини биринчи бор эшитишим. Воой доод нукта нет, Велкам ту _______студио ва яна бир гала кушикдек маънили сузларни эшитиш янада илхомбахш, рохатбахш хисларни улашди. Жияним хали 15 ёшли бола, тушунмай эшитаётгандир, лекин айтаётганлар ёшига етарли акли борлардир. Шуям кушикми?! Шулардан бири шахримизга келиб, концерт берганда 10 минг кишилик стадион лик тулганди. Кучада киролмай колганлар анчагина сони ташкил этишини эшитиб, яхши гурухдирда девдим, мен содда. Видеога тушуриб келишган экан: буйи етган кизларнинг лаби хурзчаларга укталиб панжарадан ичкарида колган. Хамма бакиради. Тик оёкда. Анна мухлису манна мухлис. Анна санъату манна санъат деб юборади киши беихтиёр. Шунчалик ёшларимиз санъатни севади, ардоклайди. Кушикчиларни олма билан сийлашганда аччиклангандим хам (олма ейилган эди-да). Шунчалар хам «маданиятсиз» буладими деб ич-ичимдан хафа хам булгандим. Мана бугун шу гурухнинг кушигини эшитяпману, куполлик булса хам уша «мехмондуст»ни куллаб-кувватлагим келди, киммат булса хам оёк кийимим билан юзига мулжаллаб туширмокчи хам булдим. Шуям кушикми?! Бир куни эса бир йигитнинг фудболкасида Bеd boy (ёток бола) деб ёзилганини укиб кулиб юбордим. Табиийки, ушанда бу пурмаъно иборани тушунмагандим. Бугун билдим уша шурпешонани кучада кулгу килган Bad boy номли хонандадан олинган илхом экан. Эй, хавас улсин, хаммага хам хавас килинаверса… Эх…Бугунги киносанъатимизнинг шармандахоллигини хам шу кун тушундим. Ката истеъдод эгаларининг драмаларини тинглаб, тамоман лол колдим. «Детдом», «14 кунлик келин», «Донор юрак» каби драмаларни тинглаб узбек киноси куз унгимда уз тасмаларидай бино булди-ута бошлади. «Учар киз», «Шаддод киз», «Угри келин», «Келгинди келин» e-бу ва яна бошка гурди балолар. Яна ухшашликларни каранг: «Хаммом» драмаси ижодкорларидан «Хожат» драмаси худдики «Гунгкиз» фильми ижодкорларидан янги фильм «Куркиз» каби. Менинг фикри ожизимча, бундай кушик шеърларини 5 дакикада ёзишса керак. Ном куйиб матн ёзишдай осон. Ана тезкорлик, 15 дакикада кушик, 1 хафтада бир бутун фильм. Умр хам шунчалик узок. Яна бир эстрадамиз топилмасининг магар томоги шамоллаб, кайта кушик айтолмай колса, ойда-йилда тандири килиб кургани борардим, рост гапим. Бир кушиги бор экан, ичига аралашмаган нарса йук. Келин-куёв, туй, чимилдик, яна кайсидир «хамкасб»ининг ижодидан дурдона иктибос, туй дастурхонига деб тайёрлаб куйилган товукнинг пат-пати хам бор. Ва ёки бу кушигини уша буюк хофиз ушбу килмишидан узи хам уялиб товукхонага кириб куйлаганмикин?! Эх савия. Кушик деб куйлаяптида шу гап-сузларни. Узларини шу таъм тутумсиз кушиклари сабаб кушикчи санаб, яна ва яна микрофон каршисида пайдо булмокда булар. Узи бу кушиклар шунча вахимага арзимайдию бирок биринчи бизда кейин бошкаларда, хит кушик деб осмондан олиб, янада баландрокка улоктираётган сайтларни куриб, узлари билишаётганмикин, шунчалар обруларини тукаётганини деб уйлаб коламан. Бундай кушикларни таргиб килиш… Яна билмадим, балки оила бокишдир боиси бунинг… Ахир хаммада хам ейман деган тешик томок бор, тешик турваси бор, битмас гордай рузгори бор…

Сехрли таёкчам булганда, шуларнинг барига акл ато этиб, бу килаётганлари шармандалик эканини тушунтирардим. Агар таъсир килса… Ё шу таёкчани ищлатишим биланок, менга хам карата кушик куйлаб колишармиди:

«Сан мани куролмайсан,

Мани мухлисларим ВИП.

Ахир, хайдайманку Жип! Е-е-е-еййй. »

Йул буйи шу алламбалоларни эшитиб, ишим битиб, уйга келганимни хам сезмабман. Жиянимни чакирдиму суз бошладим:

-Ма, ол матохингни. Шуям ашулами. Ееееей, Воооооеееейй эмиш. Маъни матрасиз!

Соз булган телимни ёкдиму яна кушикни куйдим. Энди синчков эшита бошладим. Баъзи кушикларимнинг хам шу кушикларчалик юкки борлигини билиб, хайрон хам колдим. Эътибор бериб-бермай эшитаверар эканманда! Аммо, хануз билмайман бунака телбанамо хириллашларга ким сабабчи, ким айбдор?! Якинда интернет оркали кушикларни жойлаштириш хам тартибга олинишини билиб, кунглим сал хотиржам булди. Бирок, хамон канча-канча ёшларимиз мана шундай ади-бадиларни эшитиб захарланмокда. Яна канча-канчаси уларни севиб, ардоклаб, эсдан огишмокда. Тупа- тузук йигитлару кизлар. Аслидакушик куйлаш айбмас, уят эмас. Бирок бу каби пуф десанг кутарасига учар енгил-елпи саёз гап-сузлар хакикий иснод.

Бу кетишда санъат хам ерга киради, адо булади. Яна аникки, шу кетишда енгил-елпи ёшлар кулидаги буюк келажак завол топади. Худони УЗИ АСРАСИН.

Ижтимоий тармоғи-вақт қармоғи!

Вақтинг кетди-нақдинг кетди. Бугун бу мақол хотираларимиздан ўчмоқда, халқимизнинг кекса вакиллари бу нақлни бот-бот такрорлайдию бироқ кўпчилик ёшлар бу фикрни на тушунади, на қабул қилади. Буни уларнинг фикрлари баён этилаётган ҳеч бир ижтимоий тармоқдан тополмайсиз. Уларнинг «Odnoklassniki» ижтимоий тармоғидаги қайдларида «Мен шу йилнинг шу кунига қадар мана шунча миқдорда КЛАСС йиғишим керак. Шу боис менга ёрдам беришингизни сўрайман (Мендан қайтмаса, болаларимнинг профилидан қайтсин)» сингари илтимосномалар, қўшиқлардан парчаларни ва шунга ўхшаш бугуннинг «эътиборли» сўзларини кўриш мумкин. Ва ёки «Facebook» тармоғида ёшларимиз асосий фикрини «Юлдуз»ларнинг «пурмаъно статус»ларига қаратмоқда, сафарбар этмоқда. «Twitter» да @фойдаланувчиларга тўла эркинлик: хоҳланча ёз, хоҳлаганингни ретвит қил. Чуғурчуқларнинг чуғур-чуғурларидан мия ғовлагани каби тармоқдаги ади-бадилардан кўнглингиз беҳузур бўлади. Ҳамманинг эътиборидан шод «юлдуз»лар кундалик қилмишларидан ҳисоботларини киритиб бораётган тармоқни @ўқувчилар «Чарчадим», деб ёзган «мафтункор» юлдузимизга «сиз нақадар гўзалсиз», деб жавоб қилади. Бу нима тоғдан келишми ва ёки руҳиятни кўтаришми?! «Мен кеча… ни концертига кириб, мазза қилдим. Концерт жуда зўр. » твитига берилган жавоб эса ялтоқланишга ўхшайди: «Сизга етолмайди, барибир. » Кузатиб турибману кулгим келади, ҳали иккитагина қўшиқ куйлаган хонанда саҳнага бирор бор қадам қўйдимикан, бирор қўшиғини куйлаб. Мана шундай айрим ижтимоий тармоқлардаги кўпчилик ёшларимизнинг кундалик юмуши. Статистик маълумотларга кўра, 2013 йил иккинчи чорагига қадар «Odnoklassniki.ru» дан 200 миллион, «Facebook» тармоғидан 600 млн фойдаланувчи баҳраманд бўлган. «Twitter» блог сервисларидан эса ойига 240 миллион киши фойдаланади. Ҳа, Ўзбекистонда 2012 йил интернетдан фойдаланувчилар сони 8 миллионга етди дея хабар берилган эди. Асли «фойда» сўзидан келиб чиққан фойдаланувчи шу интернетдан чиндан ҳам фойда оляптими?! Бунақа саёзлашиб бораётган онг билан, эҳтимол, фойдага кўмилиб қолган санаётгандир ўзларини. Эҳтимол, ижтимоий тармоқларга маҳлиё бўлганча, кўз нури, қалб кўзи хира тортиб бораётганини, юзига ажин тушиб, сочларига оқ оралаётганлигини сезмаётгандир. Бир машҳур ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси билан суҳбатда: «Авваллари, кунига 100-200 та пост қолдирардим, ҳозир 20-30 та. Ҳамма гаплар ёзиб бўлинди, ўқувчилар янгиларини хоҳлашади. » Унинг фикрию ундан янги фикр кутаётганларнинг савияси шунчалик чекланган, Абдулла Ориповнинг «балиқчасидай кўлмак тасаввури»да юришибди. «Интернет-дунё, дунё бу интернет!» дейди баландпарвоз худдики кечагина «Санъат менинг ҳаётим», деб матбуот саҳифаларини тўлдириб, бугун изсиз ғойиб бўлган хонандалардек. Унинг бир қайди мени таажжубга соли, рости ёқди: «Китоб ўқиса, қўлига ур. Ўқимасин. Ақлли бўлмасин. Бозорчи бўлсин». Сизга ёқдими?! Ўзбек тили сўзга бой. Сўзга бойки, бир сўз ҳам ижобий, ҳам салбий маъно англатиши мумкин. Бунга ҳам тўғридан тўғри қараманг, бошдан дўппини олинг, бўлмаса шляпани, у ҳам бўлмаса кепкани олинг. Наҳот, у ҳам йўқми, унда бошни бироз қашингда теран ўйланг. Бугунги «савияси баланд», мол-дунё, пул учун ҳаракат қилишни тавсия бераётган оила катталарининг, «ўқиб, дунёни олиб берадими?!» деб қизларини ёшгина эрга бериб юбораётганларнинг сиймоси кўзларингиз олдида суратга тушишга шайдек пайдо бўлдими?! Шунга айтишадида одобни беодобдан ўргандим, деб. Ҳар нарсадан яхши томон излаймизу бироқ ижтимоий тармоқнинг не-не эзгу ғоялари эсдан чиқиб, олди-қочди фикрларга ўралашган, енгил-елпи ёшлар нима фойда олишяпти экан деб, сўнгсиз ўйга толади киши. Ҳар ненинг ҳам чеки бор. Вақти-соати бор. Ижтимоий тармоқнинг ҳам… Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларга фойда келтирсин, кўзлаган мақсадлари, пок ниятларида қанот бўлсин, қўлларидаги нақд вақтга хўрак ташлаган қармоқ эмас.

Интизормиз.

Интизормиз, йиғлаймиз, сиғи

Бизга севги душмандир, душман

Тимдалайди бағримиз тиғи

Сен бағриқон… Мен-чи беҳушман.

Ўзбезормиз, тирнаймиз бағир

Ёвдир соғинч лашкари туман

Ҳеч несизмиз қўлларда чоғир

Биз беқалқон, бетиғ умуман.

Дилозормиз, доғлаймиз дағи

Ўзимизни ўзимиз беўй

Замин ол тус, ҳув, яқиндаги

Уфқсиз осмон, беранг-у берўй.

Дард ҳазормиз… Соғдаймиз токи

Рангсиз қолар оқшомнинг оқи

Менинг.

Кабутар –ишқ, беозорим, озорланган дил қасди,

Парларида оралаган севги эди, қормасди,

Кабутарнинг қанотлари сийпалашга зормасди,

Меҳр истар-айбдорми, гуноҳ бўлса, айбим дор.

Хазонларга кўксим тутдим, гуллаб кетди кузагим,

Ҳижронларга кўзим сотдим, тилаб ўтди тилагин,

Армонларда кўнглим, қотдим, талаб этди юрагим,

Сенсизликда яшашни-да ўлим деган қалбим бор.

Борлигимни унутибман йўқлик ичра йўқолиб,

Ким, бировни зор кутибман алангадан чўғ олиб,

Кабутарни учирвордим, ғурурхатимни солиб,

Энди кўзларимни юммай, кўз ёшларда қолгум бор.

Бахтсизликни бахт сизлади, мен умрбод сенладим,

Сизлар митти туйган дилни коинотга тенгладим,

Карвон-умр, бизлар шошиб кетаяпмиз, англадим,

Бошим эгдим поклик истаб, минг шукурким, Қиблам бор!

Cоғиниб

Дунёнинг карвони саҳрода тойди,

Овоза ғавғони самода ёйди,

Жоним туяларнинг чекидаги юк,

Кўзларим ўз жонин соғиниб толди.

Тақдир бу тақаси емирилган от,

Аравасин юки қадимий Ҳаёт!

Манзиллар ўйимни гаровга олган,

Киприкка осилиб, йиғлайди сабот.

Карвонсарой умр, йўловчи ҳислар,

Чарчоқдан ҳориган Ўзим тунайди.

Тулпорни ўғирлаб қароқ олислар,

Таланган дунёни кўзим тунайди.

Сабот бор жомларни тўлғазиб бўлди,

Асирликдан озод бўлди ўйларим.

Дунё кемтиклари бир кетин тўлди,

Фақат чўлда қолган юрагим ярим,

Энди у кўзларин соғиниб толди.

Ўзи бир томирга илашиб қолган.

Ўзи бир томирга илашиб қолган,

Қаримсиқ умидга ёлвориб боқдим.

Тарк этар вужудим ҳаётлик-ёлғон,

Она, кўзларингдан залворий оқдим.

Мен-меҳр тиланган ёлғиз тиланчи,

Умр-мен садақа олмаган эшик.

Виждон-изоҳини ўйладим анча-

Бўйнимга белбоғи бойланган бешик!

Она, менга боғлиқ умидларинг кўп,

Уларнинг кечига ҳечдир манглайим.

Жами орзуларинг юрагимда тўп

Қандай англатайин, қандай англайин-

Ўзи бир томирга илашиб қолган,

Қаримсиқ умидга умидвор боқсам.

Кўкарган кўк асли курагим экан…

Қуёш ёниб кетди, ой ёниб битди

Куллари сочилди кулранг осмонга

Мени ғамлар йитди,оҳбориб етди

Мудом эшитгучи олий Раҳмонга!

Қорайиб бормоқда осмоннинг чўғи

Ғимирдар эҳтимол ойнинг дастаси

Ҳар-ҳар ерда чақнар чақмоқ,бор йўғи

Осмонга ранг қўшар рангнинг устаси…

Бирдан ёмғир бошлар оташи ўчсин

Қуёш бекинибди шафақчўлига

У ҳам ўз жойидан сал нари кўчсин

Ой сарбон бўлибди Сомон йўлига…

Яна мен адашган,яна мен нодон

Ёнди осмон дея солгандим шовқин

Кулгудан ўзини тутмас жовидон

Табассумда ажин беради ёлқин…

Мен адашган эдим ёнмаган фазо

Ёниб кетган менинг юрагим экан

Вафойимга билмай берилган жазо-

Кўкарган кўк асли курагим экан…

Товоним ялаган тилингда жон бор

Қайноқ юраклар бор сенда харсангдай

Сени ишонмайман сангтарошга воҳ.

Сенга ҳам Худойим битгандир манглай.

Сенда ҳам севги бор ўзингдай майин,

Нафрат бор жонтомрим кесгудай кескир,

Сойларга эртаклар сўйлар ойдайин,

Мажнунтолга ошиқ кўнгил бор сезгир.

Алпомиш бағрига олов солган сен,

Бошимни ёрганда оғримадингми?!

Ёрилтош ёрилди… Ёрилмадим мен,

Дардинг айтолмайин, оғринмадингми?!

Тоғдай юксак бўлдинг, заррадек майда

Кечадан қарироқ, келгусидан ёш

Сенга мос бўлолмай, чўкяпман ўйда

Мен яралган тупроқ-майдаланган тош!

Юракни еб, роса семирдим!

Лолага қуйиб чой симирдим,

Тушунмай ўйим қош чимирдим,

Юракни еб, роса семирдим.

Қора кийди ой юз дилрабо,

Мотам тутди кўк.

Менга оғриқ кўрмас ҳеч раво,

Ҳотам кутди кўк.

Қидиришга рости эриндим.

Кўзмунчоқнинг кўзлари тегди,

Тик бўйнимни тухматлар эгди,

Тунлар тишларимни кемирдим.

Юракни еб, роса семирдим!

Чархи фалакни чархлайди чайиргина қовурғам

Дилимда куюк иси бор ғайир гина қовурган

Энди тилим тутолмаслар, жим яшамайман энди

Исён қилмасам агарда елга кулим совур,ғам!

Чархпалакни юргизади қайноқ қоним, тошқин қон

Ҳали сизни тимдалайди,ўтдай ғаним дил-тикон

Ёлғонингиз сезсам сизга ҳеч ўхшамайман энди

Бошингизга ҳақиқатдан дор тортади шошқин жон…

Чор малакни чорраҳада кўрганимда сезгандим

Сизнинг иғво йўлингизда юрганимда безгандим

Бугун бош олиб кетяпман, зор қақшамайман энди

Чор малакни нигоҳида дардни кўриб сескандим…

Чарх ҳалакми дилдан дилга ўтиб борар меҳрдай

Мен турибман зоҳиримда қотиб қолган сеҳрдай

Гар баҳорда алдов бўлса, гул яшнамайман энди

Кўзларида ҳақиқатим тошиб борар баҳрдай…

Бепарво қадамлар, виқор елкалар,

Бепарво одамлар, эски йўлкалар,

Бепарво ул дамлар, Қуёш чўккалар-

Ўзгарган замонга йўйди.

Дунё сирга чўмди, ечимидан қоч,

Дарёсига дўнди ўрилмаган соч.

Дунёсига кўнди, лекин ҳали оч,

Кўзи оч осмонга тўйди.

Шошқалоқ дақиқа, шошдик ёнма ён

Шу бугун ҳақиқат, қолдиқ ноаён

Сочалоқ, ақиқа. Ҳазрати инсон

қурбонликка виждон сўйди.

Бой бойга боқмайди, бойроққа боқар,

Сув сойга оқмайди, ботқоққа оқар,

Ўй бойга ёқмайди, қашшоққа ёқар.

Суйса фақат ўзни суйди.

Не борки ножўя, изладим жўя,

Овундим бахт дея, бу синов дея.

Энг катта фожъеа, улкан фожъеа

Онам эртак айтмай қўйди.

ЎЙЛАШ ЖОНГА ТЕГДИ.

ЎЙЛАШ ЖОНГА ТЕГДИ, жонимдан ўтди

Бош олиб кетсайдим шу бошимдан мен.

Сийлаш жомга тегди, жовидон ютди,

Мен сармаст ишқингдан икки дунё тенг.

Оламда йўқ, сўрдим, менда йўқ Қуёш

Бир қошиқ қолибди энг бой қўшнимда

Кимларнинг наздида яшадим беёш,

Ҳаёт, ўзинг билдинг яшаб кўксимда!

Майда ўйларимдан сиртмоқлар ясаб,

Катта орзуларни буюрдим дорга!

Жўжани санаб куз, сурдилар насаб,

Ожиз қолдим Сўздан ўзга иқрорга!

Шуми ҳаёт ҳар кун турфа ранги рўй,

Нечун яшаяпмиз ўйлаб қоламан?!

Ҳаёт, бахт деганин бир кўрсатиб қўй,

Ўзига ўхшатиб ясаб оламан,

ЎЙЛАШ ЖОНГА ТЕГДИ.

РАҒБАТНИНГ ТИЛ ЎРГАНИШДАГИ ЎРНИ

Дунёда қобилиятсиз инсон булмайди. Шундай экан ҳали шаклланиб бораётган ёш авлоднинг ҳам қобилиятларини эрта пайкаш ва уларни кашф этиш баробарида шакллантириш, куллаб-кувватлаш хамда рағбатлантириш бевосита ва купинча укитувчи зиммасида колади. Шунинг учун хам хорижий тиллардан бирини урганаётган бола рухиятига укитувчи ижобий ва салбий таъсир курсата олади. Аввало, боланинг кизикиши тилни тез ва равон урганиб олишида асос булса, унинг оилавий мухити хам бунда мухим. Уларни рагбатлантириш, тилга кизикиш уйготиш хамда хурмат асносида фанни тушуниш самарадорлигини англатиш укитувчининг масъулиятидир. Ахир, укитувчида касбий билим, куникма ва малакалар тизими, уларнинг баркарорлиги, шаклланган иш услублари мавжуд эмаслигига асосланиб, уларни жиддий текшириб, курмасдан туриб, шошилинч тарзда унда кобилиятлар йук деган хулоса чикариш укитувчининг купол психологик нуксони хисобланади. Бундай психологик нуксон эса кобилияти бор болаларнинг хали шаклланиши мумкин булган кизикишларини рагбатлантирмасликка сабаб булиши айни хакикат.

Бола билан дустона муносабат урнатиш. Бу борадаги ишлар купинча фойдали тус олади хамда демократик тарбия яъни ота-онанинг бола билан дустона муносабатда булиши фойдали ва самаралидир, бирок болалар беш кул сингари баробар эмас. Уз олами, кобигига уралиб олган болалар хам бор. Уларга мехрингиз, эътиборингиз акс таъсир курсатиши мумкинки, бола сиздаги узгаришни рахм-шафкат дея тушунади ва хазм килолмайди. Хеч кайси бола бола эканлигини тан олмайди. Улар узларини катта шахс сингари, катталардек фикр юритаётгандек тутишади. Боланинг тил урганишида унинг бор диккат-эътиборини фанга каратиши учун кизикишларни уйгота билиш керак. Диккатнинг объектга тупланиши, мустахкамланиши одамнинг кизикишларига боглик. Хатто ихтиёрсиз диккатнинг фаолиятда мужассамлашишида кишининг иштиёки ва кизикиши катта ахамиятга эга. Шунинг учун хам диккатни жамлашда, тил урганишда рагбатлантиришнинг турфа йуллари турлича таъсир курсатиши аникланган.

Киёсий рагбат-укувчиларнинг хар томонлама фаолликларини хисоблаб, узга синфдошларига таккослаб бахолаш ва рагбатлаш. Буни купчилик бола камситилиш деб кабул килишини хисобламаганда бахолашнинг энг макбул йулидир. Бирок, шу уринда таъкидлаш лозимки, агарда болани синфдошлари билан эмас, факатгина уз имконият ва кобилиятларига асосланиб бахоланса, бу яхши натижа беради. Тилга булган кизикиш хар бир болада бир хил шаклланмаганлиги сабабли хам, уларнинг иктидори бир хил булмайди. Кимдадир сузлаш, яна кимдадир укиш ва ёзиш модуллари юкорирок шакл топган булиши мумкин ва хоказо.

Фаол болалар кетма-кетлиги бурчагини тузиш. Соглом ракобатни ташкил этиш, хафта, ой, чораклик давомидаги барча укувчиларнинг бахолари, интилишлари хамда фаолликларини хисобга олган холда рагбатлантириш. Бунда боланинг гурухда ва индивидуал ишлаш жараёнида узини тутиши ва укиш-фикрлаш ва тушуниш кетма-кетлигини, болаларни тинглашга ургатиш асносида хурмат тушунчаларини шакллантириш. Бу кетма-кетликка кирган болаларда купрок имкониятлар яратиб бериш оркали рагбатнинг таъсирини синаб куриш мумкин. Бунда таъсир доираси устозсиз болаларнинг сухбатларида ишонарли мухокама килинади ва уларда болаларча кизикиш пайдо булади.

Мактов ва мактамаслик рагбати. Канча эриш туюлишига карамай болаларнинг баъзиларига мактов, баъзиларига эса мактамаслик яхши ва самарали таъсир курсатади. Мактаган сари укишни чекловчи, ута билимли эканига ишониб колувчи болалар катори, аллакачон иродаси шаклланган, ракобатда енгилишдан янги галабалар сари интилувчи болалар хам борлиги бундай рагбатнинг фойдали тус олиши сабабкоридир.

Бу каби рагбатларнинг узига хос жихати шундаки, ортикча вакт талаб килмайди хамда бир вактнинг узида кундалик назорат асосида бахолаб, рагбатлаб борилаверади. Бола узи билмаган холда хар дарсга тайёр булишга урина бошлайди. Дарсга дарс сифатида эмас, балки у учун янгилик берадиган, ракобат майдонига бораётгандек тайёрланади. Юкорида таъкидланганидек, укитувчи бола рухиятига ижобий ва салбий курсата олади. Рагбатлардан тулаконли ва окилона фойдалана олган укитувчи дарс давомида болаларнинг диккатини фанга, тил урганишга каратади ва уша жараёнда утилган махоратли дарс ва бахолаш, рагбатлаш асосида шу дарснинг узида кейинги дарсга булган бола кизикишини уйгота олади. Маълумки биргина рагбат билан боланинг диккатини муким тутиб колиб булмайди. Шунинг учун хам дарс вактини янгиликларга бой, хам психологик, хам услубий жихатдан кизик утказиш диккатни тутиб туришда анча ахамиятга моликдир. Зеро, укитувчининг вактдан унумли ва мохирона фойдаланиши, хар бир дарс мавзусига мутаносиблиги, табиийликка максимал даражада якин булган шароит хамда вазиятларни хосил килишдаги устомонлиги боланинг хайратига сабаб булади ва диккат-эътиборини айни фанга, тилни чукур урганишга карата бошлайди.

  1. И. А. Каримов. «Юксак маънавият-енгилмас куч», Тошкент: «Маънавият». 2008
  2. Гозиев. «Психология», Тошкент: «Укитувчи». 2008

Чет тилларни ўрганишда барқарор бирикмаларнинг ўрни

“Фразеология” атамаси жаҳон филологиясида пайдо бўлганига қарийб беш аср бўлсада, уни ўрганиш, илмий тадқиқот ишлари ҳали ҳамон давом этмоқда. Баъзи бир олимлар асосан фразеологизмларни сўзларнинг эквиваленти ҳисоблаганликлари ва лексикологияни, тилнинг луғат таркибини ёки сўзларни ҳамда уларнинг эквивалентларини ўрганадиган лингвистик фан сифатида қараганликлари сабабли фразеологик бирикмаларни тилнинг луғат таркибига қўшиб, фразеологияни эса лексикология таркибига киритадилар.

Ш. Раҳматуллаев ҳам шу фикрга қўшилиб: “Луғат бойлиги сўзлардан ва шу сўзлар асосида тузилган иборалардан ташкил топади. Сўз луғат бойлиги сифатида лексик бирлик деб, ибора эса фразеологик бирикма деб аталади. Булар умумлаштирилиб, луғавий бирлик деб юритилади”, деб фикр юритса, йирик лексиколог олимлардан бири И. В. Арнольд “Сўзларга ўхшаб нутқда қайтадан тузилмасдан унга тайёр ҳолатда киритиладиган турғун бирикмалар сўзларнинг эквиваленти деб тушунилади”, деб ёзади.

Сухбатнинг беқиёс даражада таъсирчан, гўзал ва яна жонли бўлишида фразеологик (барқарор) бирикмаларнинг ўрнини алоҳида таъкидлаш жоиз. Инглиз тилидаги фразеологик бирликлар ҳам бундан мустасно эмас. Бу тилдаги турғун бирликларни ўрганишда, албатта, уларнинг маъно-мазмунини тўла англамоқ керак. Уларнинг таржималарини тўла тушуниш, фразавий бирликлардан ўз ўрнида фойдаланиш мукаммал ва жонли суҳбатни ташкил этади. Инглиз турғун бирикмаларининг ўз тарихи, мазмуни, келиб чиқиши ва лисоний боғликлиги бор. Уларнинг тарихига назар солсак, кўп қизиқ маълумотларга дуч келамиз. Антик дунёнинг бугунги инглиз барқарор бирикмаларида алоҳида ўрни бор. Антик дунё миф-асотирлари, эртак-ривоятларидаги машҳур иборалар ҳам инглиз тилининг адабий ривожида муҳим. «Achilles’ heel» (The heel of Achilles)- Ахилнинг товони (Ҳомер «Илиада»), «A labour of Hercules» (Herculean labour)-Геркулеснинг машаққати каби фразеологик бирликларнинг тарихи Геркулес, Ахил сингари афсонавий қаҳрамонларга бориб тақалади. Биламизки, Ахилнинг товони-энг нозик аъзоси эди, Геркулес эса чинакам ботир, у кўкни тутиб тургани ҳақидаги асотирлар мавжуд. «Homer sometimes nods» барқарор бирикмаси рус тилидаги «Каждый может ошибаться», узбек тилидаги «Хар ким хам адашади», «Беайб парвардигор» каби муқобил вариантларга мос келади.

Этимологик жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, бир қатор инглиз фразавий бирликлари бошқа тиллардан ўзлашган, таржималари тилда барқарорлашганига гувох бўламиз. Француз тилидан ўгирилган “All roads lead to Rome” бирикмаси аслан “Tous les chemins vont a Rome” иборасидан келиб чиққан. У ҳеч бир ўзгаришсиз, тўлақонли таржимадир. (Барча йўллар Римга элтади) ва ёки “Appetite comes with eating” иборасини олсак, у “L’apetit vient en magneant” иборасининг инглизча вариантидир. “Рим бир кунда барпо бўлмаган” ибораси лотин, француз, инглиз тилида “Neque protinus uno est condita Roma die”, “Rome ne fut pas faite tout en un jour” ҳамда “Rome wasn’t built in a day” каби ўхшаш, руслар эса уни “Не сразу Москва строилась” каби ўзлаштирган. Яна бир инглизча мақолда эса ҳар бир қуш ўз уясини суйса “Every bird likes its own nest”, французчада ҳар бир қушнинг ўз уйи қулай, созлиги “A chaque oiseau son nid est beau”, русларда ҳамма лойхўрак ўз ботқоғини мақташи “Всяк кулик свое болото хвалит” таъкидланади ва булар фразеологик луғатларда муқобил сифатида танланган.

Инглиз тили билан бир оилага мансуб олмон тилидан ҳам инглиз тилига кириб келган бир қатор фразавий бирикмалар борки, улар ҳозирда кўп фойдаланилади, кундалик ибораларга айланиб улгурган. “Blood and iron” иборасига немисча “Blut und Eisen” ибораси асос бўлиб, Бисмаркнинг сиёсий принципидир. Ҳозирда бу сингари иборалар кўпчиликни ташкил этади. Томас Карлейлда биринчи бор учрайдиган “Speech is silvern, Silence is golden” ибораси тагзамирида ҳам “Sprechen ist silbern, Schweigen ist golden” немис ибораси ётади. Олмон иборалари асосида инглиз тилида барқарорлашган “Von etwas Wind bekommen” – “Get wind of something”, “Die Katze aus dem Sacklassen”- “Let the cat out of the bag” ёки “Let the cat out” каби иборалар бугунда таъсирчан нутқни ҳосил қилиб, адабий-бадиий, сўзлашув тилини бойитиб келмоқда.

Испан тилидан ҳам бир қатор иборалар инглиз тилида ўзлашган бўлиб, уларнинг энг кўп тарқалгани “Sangre azul” асосида шаклланган “Blue blood” иборасидир. Ҳинд-европа оиласига мансуб тилларнинг кўпчилигида иборалар ўхшаш:

“Легкий как перышко” рус тилида, «Light as a feather» инглизчада, “Leger comme une plume” французчада, “Leicht wie eine Feder” эса немис тилида мавжуд бўлиб, сўзларнинг ўхшашлигини яққол сезиш мумкин.

Инглиз тилида барқарорлашган баъзи иборалар кузатувлар асосида вужудга келган. Биргина туяқушга боғлиқ “Hide one’s head in the sand” ҳамда “An ostrich policy” сингари иборалар шулар жумласидандир. Инглиз фразеологиясида “Шекспризм” атамаси мавжудлигининг боиси эса Уильям Шекспир асарларида илк бора қўлланилиб, кейинчалик ўзгармас ҳолга айланган иборалардир. “Макбет”даги “The be-all and end all”, “Отелло”даги “The green-eyed monster” ва бошқалар.

Хулоса ўрнида шуни таъкид этиш мумкинки, тарихи ҳам ўзи сингари қизиқ инглиз иборалари ҳали узоқ йиллар инглиз суҳбатларини жонли, таъсирчан этишда давом этиб келмокда. Шундай экан, инглиз фразеологик бирикмаларини ўрганиш инглиз тили ривожида асос бўлиши табиий. Хар бир тил урганувчи шахс урганаётган тилнинг фразеологик бирикмаларини урганиши шарт. Бунда тилнинг таъсирчанлиги кучаяди.Баркарор бирикмалар бадиий адабиётда ва таржимада мухим урин тутади. Бугунги кундаги глобал муаммолардан булган бадиий таржимани урганиш масалалари шубхасиз долзарбдир. Шунинг учун хам баркарор бирикмаларни тилнинг сайкали десак булади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.Ж. Шарипов. Бадиий таржиманинг актуал масалалари. Тошкент: “Фан”, 1977

2.А. В. Кунин. Фразеология современного английского языка. Москва: “Международный отношения”, 1972.

ОИЛА-МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРБИЯ МАСКАНИ

Башарият тарихи мобайнида инсон зоти топган ягона юксаклик-маънавиятли ва маърифатли бўлишдир. Она алласи, ота ўгитидан қон-қонимизга сингган маънавият, чинакам маърифат умр бўйи ҳамроҳимиз бўларкан, биз саодат топамиз. Зеро, маънавият муҳтарам юртбошимиз таъбири билан айтганда: «Инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, имон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир». Шундан англаш мумкинки, бизга қўйилган маънавиятли бўлиш талаби эртанги порлоқ келажагимиз асосидир. Маънан етук шахс маърифатли бўлиш учун доимий ҳаракатда бўлади. Маърифат- кишиларнинг онгини, билимини, маданиятини оширишга қаратилган таълим-тарбия. У табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли билимлар, маълумотлар мажмуасини ҳам билдиради. Маърифат ҳамда маънавият инсон борлиғида сайқал топаркан, унинг ташқи маънавий таҳдидларга нисбатан иммунитети шаклланади. Бола тарбиясида оиланинг, муҳитнинг роли нақадар беқиёс эканлигини сизу биз яхши биламиз, шунинг учун ҳам ота-боболаримизнинг муносиб давомчилари сифатида маънавий-маърифий тарбияга кенг аҳамият қаратмоғимиз зарур. Аслини олганда, маърифат йўли кенг ва бепоён бўлиб, бу йўлда фил ҳам, ўргумчак ҳам ҳамроҳдир. Бу йўлда ҳар ким қурби етганича ўз камолини ва ҳасби-ҳолини топади. Бу водийда парвоз қилгувчилар турли соҳаларда камолотга эришадилар.

Савия ва билим юксалиб бораётган ҳамда маънавий қолоқлик, «оммавий маданият» инсоният тараққиётига раҳна солаётган шу замонда боланинг илк бора муқаддас деб аталган оилада маънавият ва маърифат тушунчаларини англаши эртанги нурли келажагида тамал тоши бўлиши табиий. Оила катталарининг бола кўнглига йўл топа олиши, уларни маърифат ва маънавиятга ошнолик руҳида тарбиялай олишида демократик тарбиянинг ўрни аҳамиятгга молик. Оила тарбиясида демократик ёндашув катталарнинг кичиклар билан илиқ, дўстона муносабат ўрнатишга интилиши, кичикларнинг мустақил ташаббуслари, имкон қадар қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилиши тарзида намоён бўлади. Синовдан ўтган сифат деганларидек, биз мақсад қилган баркамол авлодни вояга етказишда китобнинг, халқимиз қадриятларининг, шарқона одоб-ахлоқ нормалари ҳамда оила муносабатларининг ролини алоҳида таъкидлаб ўтмоқлик жоиз. Болалик йилларимизда эшитган ёки кўрган воқеалар ёдимизда қанчалик муҳрланиб, ширин хотирага айланишини ҳисобга оладиган бўлсак, биз эшитган-оналаримиз айтган аллаю эртаклар, бувиларимизнинг биз қаҳрамонларига ҳавас қилган ривоят ва эртаклари умримиз давомида ҳали-ҳануз ҳамроҳимиз. Бироқ, бугунги ёш авлод бизнинг ёшга етганда болалик дамларин хотирлаб, фақатгина компьютер ўйинлари, мултипликацион филмьларни кўз олдига келтиришадими деб ўйлаб қоламан. Маънавиятли ва маърифатли бола тарбия қилишнинг залворли юки зиммамизда эканига қарамай, бола тарбиясига беэътибор қараш холлари ҳам учраётганлиги кўз юмиб бўлмайдиган ҳақикат. Яна ҳақикат шундаки, йиллар давомида сайқал топиб куйлаб келинаётган «Алпомиш» достонидаги Ҳакимбекнинг элнинг алпи дея эътироф этилганию куч-қудрат, маҳоратда комил бўлиб улғайганига қарамасдан қалмоқ элига кетиш олдида:

«Ота, бир сўзим бор маълум қилайин,

Жавоб беринг қалмоқ элга борайин…» деб отасига айтган гапиданоқ унинг тарбияси қанчалик мукаммал эканини айтса бўлур эди. Ахир Алпомиш савобли иш, ори-номуси учун кетмоқни истаётган эди. Агарда у отасидан сўрамай кетганда ҳам кўнглидаги эзгу амалларни бажариш олдидаги жасорат сифатида қабул қилиш мумкин эди. Лекин, бугунги ёшлар (беш қўл баробар эмас) жавоб сўраш нари турсин, кеч келганда шу пайтгача бўлган жойини сир тутиши ва ёки алдашига нима дейсиз. Бола тушунмайди, у фақатгина ўрнак олади. Шундай экан, руҳиятига ижобий таъсир ўтказа оладиган кишилар давраси, ҳар қандай олди-қочди «эртак»лар эмас, балки намуна бўлишга арзийдиган, ўрнак олса, кўнгил тўладиган қаҳрамонлари бор эртакларни эшитиш имконияти болада мавжуд экан, унинг глобаллашув замонида, шиддаткор вақтда уйғоқ фикр-мулоҳазаси, фаол онги-тафаккури, маънавият ва маърифатга лиммо-лим қалби камол топади. «Кимки ёмонлар била бўлди, ёмон бўлдило»,-дейди Ҳазрат Навоий «Бадоеъ ул-васат»да. Демакки, ниятимиз эзгулик, тилагимиз комиллик экан нафақат ўзимиз, яқинларимиз, балки бутун жамиятга-да эътиборли бўлмоғимиз керак. Унинг равнақ топаётган иқтисодий-сиёсий ҳаётига қўшаётган ҳиссамиз баробарида маънан юксалишидаю қалбан уйғонишида ҳам ташаббускор ва мукаммал одимларимиз билан тўла иштирок этмоғимиз лозим. Ота-онанинг бурчи фақатгина боланинг устини бут, қорнини тўқ қилишдан иборат эмас, унинг асл ота-оналик бурчи бола маърифатини бут, маънавият бирла қалбу онгини тўқ қилишдан иборатдир. «Болани ҳар томонлама вояга етказиш, камол топтириш учун унга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-муҳаббат ва эътибор билан парваришлаш лозим. Унинг ҳали пишиб етилмаган ва мўрт сезги органлари ўз ёшига ва ўз хусусиятларига қараб ривожланиши керак»,- дейди Буянов. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, боланинг ғўр онгига кўрсатилган таъсир умрбод ўз оқибатлари билан ҳамроҳи бўлади. Шунинг учун ҳам бола атрофдаги ҳар бир воқеа-ҳодисадан яхши таассурот ва эзгу фикр олсин, бунда эса ота-онанинг юксак маънавиятли бўлиши сув ва ҳаводай зарур. Бола кўриб ўтирган мултфильмдаги қаҳрамонларнинг қанчалик кулгули бўлмасин бир-бирларини қийнаши, урушиши ва ҳоказо ҳолатларни бола «шундай қилиш керак эканда!», деб қабул қилмаслиги ва айнан яқинлари кўмагида кенг муҳокама қилиб, яхши-ёмон томонларини кўра билиши керак. Бола ўзини бола эканини ҳеч қачон тан олмайди, у доим ўзини катталардек тутишга интилади, шуни ҳисобга олган ҳолда «катта» боланинг фикрлари муҳим эканлигини болага сингдира олсак, у биз билан эркин мулоқот қила олади. Бу эса унинг қарашлари билан доимо умр давомида сиз ҳам бохабар бўлишингиз мумкинлиги белгиси. Айрим назарияларга кўра психологияда одамзодга шундай таъриф берилади:

«Одам. Сутэмизувчилар синфига даҳлдорлик, биологик жонзот эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. Ижтимоий жонзот сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни онгли акс эттириш қобилиятидан ташқари ўз қизиқиши ва эҳтиёжларига мутаносиб уни ўзгартириш имкониятига эгадир». Бу назария эҳтимол ҳақдир, эҳтимол инсон ҳар нарсани ўз қизиқиши ва эҳтиёжларига мослаган ҳолда ўзгартиришга қодирдир, бироқ боланинг нотўғри шаклланган онгини, қарашларини йиллар ўтиб ўзгартириш анчагина қийин кечади, маънавий бўшлиги ҳар қандай кераксиз ғоялар билан тўлган инсоннинг умрини тўғри йўналтириш эса игна билан қудуқ қазишга тенг. Ё сувга етасиз ва ё сабрингиз битади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, боланинг эртанги ҳаётида, маънавий-маърифий тарбиясида оиланинг ўрнини англашдан олдин оилада боланинг ўрнига ойдинлик киритиб олиш керак. У овунчоқ, кийинтириб кўз-кўз қиладиган қўғирчоқ эмас, тарихий анъаналаримизга мувофиқ қадриятларимизни давом эттирувчи эртамиз эгасидир. Оила-маънавий-маърифий тарбия маскани экан, унинг ҳар бир аъзоси оила анъаналарига содиқ, маънавиятли ва маърифатли бўлишлари лозим. Эртанги фаровон ҳаётимиз бугунги эътиборимизга боғлиқ.

📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎